ПРОКУРОРНИНГ МАКТАБГА СОВҒАСИ

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Мактабимга 40 китоб!” акцияси қизғин давом этмоқда.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод тумани прокурори Олимжон Азимов илк алифбо сабоғини олган  Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Олимжон Абдуллаевич ўзи таҳсил олган таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашди. Учрашув чоғида  Яшнобод тумани прокурори ўзининг собиқ мактаби кутубхонасига қирқдан зиёд турли адабий-бадиий китобларни совға қилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz