РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани, Имом Бухорий кўчаси, 14-уйда яшовчи фуқаро Г.Ю.Кулдашеванинг ер майдони билан боғлиқ эътирози тарқалган эди.

Ушбу ҳолат бўйича шуни малълум қиламизки, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод тумани филиали томонидан, туман ҳокими топшириғига асосан, фуқаро Г.Кулдашеванинг туман ҳокимининг қабулида қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, мулкдор Tadjiyev Yuldash Djurayevichнинг
Яшнобод тумани давлат хизматлари марказига 2019 йил 16 апрелда
йўллаган ва 8171870-сон билан қайд этилган аризасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 йилдаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Яшнобод туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Комиссиянинг тегишли хулосасига асосан, 600.00 кв.м.га тенг ер майдонида рухсатсиз қурилган 1 та яшаш хонаси, 2 та ойнали айвон, соябон ва қозонхона қурилмаларига мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мақсадга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгалланган 1252.00 кв.м.га тенг ер майдонига эса ҳуқуқ тури эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.
Яшнобод туман ҳокимининг 2019 йил 10 июлдаги 3336-сонли қарорига билан, Яшнобод тумани, Имом Бухорий кўчаси, 14-уйда умумий майдони 44.33 кв.м., шундан 1 та яшаш хона майдони 15.27 кв.м., 2 та ойнали айвон, 1 та қозонхона ва 1 та соябонга нисбатан фуқаро Tadjiyev Yuldash Djurayevichнинг мулк хуқуқи эътироф этилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган 1252.00 кв.м.га тенг ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддасига асосан давлат ер захирасига қайтарилиши қайд этилган.
Юқоридаги туман ҳокимининг қарори бошқарманинг Яшнобод туман филиал томонидан 19.07.2019 йил 1-1004-19-08850-реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва мурожаат муаллифига ушбу қарордан ва Комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда ўрнатилган тартибда суд органларига мурожаат этиши тушунтирилган.

Юқорида баён этилганларга асосан ҳамда ҳукумат томонидан келгусида ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини қонунийлаштириш ва ҳуқуқ турини белгилаш юзасидан тегишли қарор ва фармонлар қабул қилинган тақдирда ҳокимлик томонидан белгиланган тартибда амалий ёрдам берилиши билдирилади.

Мазкур ҳолатда бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган