Савдо ярмаркалари халқ хизматида

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан белгиланган режа асосида ҳар бир сектор кесимида маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқатлар савдо расталари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ана шундай ярмаркалар “Гўзал”, “Олмос”, “Бойқўрғон”, “Тарновбоши”, “Қўйлиқобод” каби маҳаллалар аҳолиси учун фаолият кўрсатмоқда.

 

Ярмаркаларнинг сифатли маҳсулотлар билан таъминланганлиги, аҳоли учун зарур қулайликлар яратиш туман ҳокимлиги, прокуратура, солиқ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идорлари томонидан назоратга олинган. Бу каби эътибор ва ғамхўрликдан аҳоли беҳад мамнун.

— Бизнинг узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилаётган туман ҳокимлиги, тадбиркорлар ва ташкилотчиларга катта раҳмат, — дейди фуқаро Шоҳиста Алимова. — Айни карантин даврида бу каби ярмаркаларнинг ташкил этилиши халқимиз жонига оро кирмоқда.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати