САЙЛОВГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг Яшнобод туманида округ сайлов комиссия аъзолари билан семинар ўтказилди.

Унда қатнашчиларга туман сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг Сайлов кодекси 22-моддасида белгиланган ваколатларни амалга ошириш ҳамда тузиладиган сайлов участкалари жойлашуви, маркази учун ажратиладиган бинолар ва сайловчилар хақидаги маълумотларни хар томонлама аниқ ва пухта бўлишини таъминлаш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Маълумки, Тошкентда шаҳар Кенгашига 60 та, туман Кенгашларига 327 та сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда фаолиятини бошлади.

Семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси котибияти раҳбари Х.Маматов, Марказий Сайлов комиссияси аъзоси Б.Юнусовлар иштирок этдилар.

Марказий Сайлов комиссияси аъзолари семинар қатнашчиларига бугунги кунда Марказий Сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида янги Сайлов кодексининг мазмун моҳияти сайловчилар, сайлов ташкилотчилари ва аҳолига кенг қамровли тарғибот орқали етказиш бўйича маълумот бердилар.

Семинар қатнашчилари Марказий Сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигида фаол иштирок этишларини ва сайловларни ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида Марказий Сайлов комиссияси аъзолари семинар қатнашчилари саволларига аниқ мисоллар билан жавоб бердилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz