САЙЁР СУД ЙИҒИЛИШИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Янги Давр” маҳалла фуқаролари йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр учрашув ҳамда сайёр суд йиғилиши ўтказилди.

ЖИБ Яшнобод тумани суди судьяси Ш.Эшматов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан судланувчи С.Т.га оид кўрилган жиноят иши юзасидан ярашув институти нормалари қўлланилиб, судланувчи жиноят жавобгарликдан озод қилинди.

Ўтказилган сайёр суд йиғилишида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зулайхо Камалходжаева иштирок этиб, халқимизнинг миллий қадриятларига тўла мос келадиган ярашув институти ҳозирги кунда ўзининг ижобий самараларини бераётганлигини, жавобгарликдан озод қилишнинг бу институти негизида унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берадиган одиллик ва инсонпарварлик принциплари мужассамлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Манба: www.yashnobodnews.uz