Солиқ соҳасидаги ислоҳотларга бағишланди

Бугун пойтахтимиздаги Корея маданияти ва санъати марказида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигига киритилган бошқа ўзгартириш ҳамда қўшимчалар мазмун моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Яшнобод туманида фаолият юритаётган тўрт юздан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва бош ҳисобчилари иштирок этди.

Семинар давомида мутахассислар давлат солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг аҳамияти ҳақида қатнашчиларга батафсил маълумот беришган бўлса, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz