СОҒЛОМ ФАРЗАНД ОИЛАЛАРИМИЗГА ҚУВОНЧ ВА БАХТ КЕЛТИРАДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 61-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбир ана шундай номланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда 30-сонли оилавий поликлиника мутахассислари тадбир доирасида таълим масканида таҳсил олаётган қизлар кўрикдан ўтказилди, уларга тиббий маслаҳатлар берилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида мутасадди ва мутахассислар ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, балоғат ёшидаги қизларни турмушга тайёрлаш, барвақт турмушнинг олдини олиш чоралари хусусида зарур кўрсатмалар берилди.

Тадбирда нафақат мактаб ўқувчилари, балки “Парвоз”, “Дилбоғ”, “Бирлашган” сингари маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар ҳам иштирок этди. Уларга тўғри овқатланиш меъёрлари ҳақида фойдали маслаҳатлар берилди. Аёлларимизда кейинги пайтда кўп учраётган хасталикларнинг олдини олиш бўйича аниқ далиллар асосида шифокорлар сўзга чиқишди.

Тадбир доирасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz