СУННАТ ТЎЙЛАРИ

Пойтахтимизнинг “Уммон” тўйхонасида Яшнобод туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда хомийлар ҳамкорлигида ижтимоий кўмакка муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ўн икки нафар фарзандига суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тантанада тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Хомийлар томонидан ҳар бир тўй бола учун алоҳида қимматбаҳо совғалар улашилди.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz