“ТАБИАТНИ АСРАЙМИЗ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 149-, 156- ҳамда 212-сонли умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари томонидан  Мухтор Ашрафий номли маҳаллада  «Ёзни камалак билан» лойиҳаси доирасида  «Табиатни асраймиз!»  шиори остида экологик акция ташкил этилди.

Тадбирда маҳалладаги болалар ва ўсмирлар фаол қатнашдилар. Ёшлар етакчилари ҳамкорлигида уюштирилган «Ёзни камалак билан» лойиҳаси  доирасида ёшлар онгида экологик маданиятни ошириш ҳамда уларда она-табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатларини ошириш мақсадида «Асфальтга бирга расм чизамиз» ёш рассомлар мусобақаси, «Ким эпчилу – ким чаққон»  мавзусида кичик кўнгилочар ўйинлар ва ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг  иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида  маҳалладаги  ўғил болалар учун 12-14 ёш тоифалари доирасида  «Мини футбол»  мусобақаси ташкил этилди. Ёшлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўз жамоаларининг ғалабаси учун тўп сурдилар.

Бугунги  «Ёзни камалак билан»  лойиҳасида  фаол  иштирок этган ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод тумани маҳаллий Кенгашининг махсус диплом ва  эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz