ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!

Пойтахтимиздаги Тошкент давлат стоматология институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази Яшнобод туман бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Жасур Ризаев, тарих фанлар доктори, профессор, таниқли сиёсий шархловчи Қобилбек Каримбеков, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли хонандаси ва созандаси Дилноза Пардаева ва бир гуруҳ таниқли актёр ҳамда актрисалар  иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар,  Она тилимизни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳақида маъруза қилишди. Унда таъкидланганидек, истиқлол йилларида навқирон авлодни миллий анъана ва қадриятларимиз, она тилимизга эҳтиром руҳида камол топтиришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Ўзбек адабий тили равнақини буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг беназир ижоди, илмий-маърифий фаолиятидан айри тасаввур этиб бўлмайди.

Тадбирда бир гуруҳ аълочи ва фаол талабаларга фахрий ёрлиқлар ва китоблар топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz