Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси фуқаролар қабулини ўтказди

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда туманда истиқомат қилувчи ўндан ортиқ хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш ҳамда оилавий муаммолар ташкил этди.

Фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим муаммолар эса жойларга чиқиб ўрганилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz