ТУМАН ҲОКИМИ 152-МАКТАБГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов 152-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди ва юқори синф ўқувчилари “Маънавият соати”дан дарс ўтди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида кечган бир соатлик дарсда туман раҳбари ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, истиқлолимиз берган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди. Ўғил-қизлар ўз орзу-ўйлари, лойиҳалари ҳақида гапиришди.

Шунингдек, дарс давомида Хожиакбар Камолиддинович ўқувчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Манба: www.yashnobodnews.uz