Тўққизта ишчи гуруҳи тузилди

Бугунги пандемия даври барчамизни янада ҳушёрроқ бўлишга ундамоқда. Шу инобатга олиб, пойтахтимизнинг Яшнобод туманда Президентимизнинг 26 майда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида COVID-19 инфекциясига қарши курашиш мақсадида тўққизта ишчи гуруҳи тузилди.


Мазкур ишчи гуруҳлари таркибидан секторлар раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар ва миллий гвардия  ходимлари, санитария-эпидемиология маркази ходимлари киритилди. Уларнинг зиммасига туманда эпидемиологик вазиятни назорат қилиш ва карантин пайтида аҳоли ўртасида санитария тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилди. Жумладан, қурилиш, саноат ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, савдо шохобчалари ҳамда маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари бошлаб юборилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати