ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

15 май – Халқаро оила куни. Ушбу сана муносабати билан бугун юртимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек маданият ва истироҳат боғида ибратли оилалар вакиллари билан учрашувлар, оилалар ўртасида кўрик-танлов ва спорт мусобақалари уюштирилди. Тантанага пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган ўнлаб ибратли оилалар вакиллари таклиф қилинди.

Истироҳат боғи чинакам байрам оғушида қолди. Хушовоз хонандаю созандаларнинг чиқишлари, ёш ҳунармандлар кўргазмаси йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбирда яшнободликлар ҳам фаол иштирок этишди.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz