ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯШНОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ XXVI СЕССИЯСИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 17-сонли мусиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни  Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 20 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови 2019 йил 22 декабрь кунига белгиланди.

Шу муносабат билан тадбирда Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши томонидан 254, халқ таълими бўлими томонидан 420, мактабгача таълим бўлими томонидан 70, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 262 ва бошқа ташкилотлардан 314 нафар участка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодлар бўйича тавсияномалар тақдим этилганлиги маълум қилинди.

Сессияда Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Керимовнинг сайлов кампанияси олдидан белгиланган режалар, сайлов комиссиялари аъзоларига қўйиладиган талаб ҳамда вазифалар хусусидаги ахбороти тингланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz