ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯШНОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXVII СЕССИЯСИДА

Пойтахтимиздаги Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XXVII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими,   Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши раиси Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Унда дастлаб Яшнобод туманида бюджет даромадларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича бажарилган ишларнинг 2019 йил учинчи чорак якунлари бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Лазизбек Темировнинг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Атамурат Ахмедов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева, туман прокурори Олимжон Азимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Абдухалил Эрматовларнинг ўз соҳалари бўйича амалга оширилган ишлари ахбороти эшитилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz