Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг II сессиясида

Куни кеча Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг иккинчи чақириқ навбатдаги II сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман Кенгаши раиси Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Унда Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутат, шунингдек, туман прокурори, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман молия бўлими раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва бошқа тармоқлар мутасаддилари иштирок этишди.

Сессияда тўққизта масала кўриб чиқилди. Дастлаб Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.

Сўнгра Яшнобод туманида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тезкор-хизмат фаолияти, туман давлат солиқ инспекциясининг ўтган йилги фаолияти ва 2020 йилдаги вазифалари тўғрисидаги ахборотлар тингланди.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил бўйича шаклланган қўшимча манбааларини харажатларга йўналтириш, бюджет даромадларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича 2020 йилдаги вазифалар тўғрисида ахборотлар тингланиб, муҳокамага  қўйилди.

Сессияда тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш борасида депутатлар олдига “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, маҳалла фуаролар йиғинлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаат ва таклифларини ўрганиб, зарур чора-тадбирлар режасини тайёрлаш вазифа қилиб қўйилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz