“ХОНАТЛАС — ЎЗБЕГИМНИНГ МИЛЛИЙ ИФТИХОРИ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 230-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамкорлигида “Хонатлас — ўзбегимнинг миллий ифтихори!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда «Тарновбоши», «Янгиқўрғон», «Донишманд», «Шоҳсанам», «Ойдинкўл», «Янгинур», «Катта Янгиобод», «Шоҳимардон», «Хосиятли»  маҳаллалари фаоллари ва мутахассислари, тиббиёт ходимлари ва ўқувчи-қизлар иштирок этди.

Тадбирда тиббиёт фанлари доктори Зуҳра Убайдуллаева иштирок этди ва сўзга чиқди. Шунингдек, туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассислари, «Қайноналар” Кенгаши  ҳамда «Қизил ярим ой жамияти» туман бўлинмаси масъуллари ҳаётий мисоллар орқали қизларимиз кийиниш одоби ва маданияти ҳақида сўзлашди.

Манба: www.yashnobodnews.uz