Хотин-қизлар давлатимиз эътиборида

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг билим олишига, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг қарори билан  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсиянома асосида қизларимиз Олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинишмоқда.

Аҳамиятли томони шундаки, Яшнобод туманидан 10 нафар қиз тавсияномага эга бўлиб, грант асосида талаба бўлишди. Яшнобод туман ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Яшнобод туман бўлими томонидан улар ва уларнинг ота-оналари учун байромана тадбир ўтказилди.

Тадбирда қизларга фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан бирга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфованинг табрик хати  топширилди.