“ЧХУСОК — 2019” КОРЕЙС МИЛЛИЙ ФЕСТИВАЛИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Корея санъати ва маданияти марказида анъанавий “Чхусок-2019” корейс миллий фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон корейс маданияти марказлари ассоциацияси, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Яшнобод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилган тадбир чинакам байрам тусини олди.

Байрам тантаналарининг очилиш маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон, Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда бошқалар сўзга чиқди. Унда икки халқнинг ўзаро дўстлиги, миллий урф-одатлари, мамлакатларимиз ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатлар  алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Тадбирда корейс халқи маданияти ва санъати, миллий таомлари, либослари, корейс халқ ўйинлари ҳамда спорт турлари бўйича кўргазмалар ташкил этилди.

Айниқса, ўзбек ва корейс санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам файзига янада файз киритди.

Манба: www.yashnobodnews.uz