Яшнободда ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди

Бугун Яшнобод туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ аъзолари билан йиғилиш бўлиб.

Унда тумандаги ташкилот, идора, банк ва хизмат раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидлангандек, ишчи гуруҳ туманда ўрганишларни олиб боради ва аниқ бир соҳалардаги муаммоларни аниқлайди ҳамда уларнинг ечимини таъминлашда туман масъулларга яқиндан ёрдам беради.

Аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан маълумотлар махсус ташкил қилинган штабга тақдим қилинади ва ҳар кунлик хисоботлар олиб борилади.

Айни вақтда ишчи гуруҳ аъзолари Яшнобод туманидаги маҳаллаларда ўрганишларни олиб бормоқда.