ЯШНОБОДЛИКЛАР ФАХРЛИ ИККИНЧИ ЎРИН СОҲИБИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида Республика «Гимнастрада» спорт фестивали бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада Яшнобод туманидаги  52- сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатнинг «Қувноқ юлдузчалар» жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашди. Якунда яшнободликлар фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz