ЯШНОБОДЛИКЛАР ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАШДИ

Пойтахтимизнинг Миробод туманида илк маротаба мини футбол бўйича ҳокимликлар марказий аппарати, давлат корхона ва идоралари ходимлари ўртасида Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси бошланди.

Ўзига хос спорт байрами тусини олган ушбу мусобақада жами ўттиз икки жамоа Олимпия тизими асосида баҳсларга киришдилар.

Қуръага кўра, дастлабки босқичда Яшнобод туман ҳокимлиги жамоаси шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вакилларига қарши майдонга тушди. Унда яшнободликлар йирик 6:2 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақа қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида ўйинлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтмоқда.

Қуръага кўра, Яшнобод туман ҳокимлиги футболчилари энди навбатдаги баҳсда шаҳар ҳокимлиги Юридик бошқармаси жамоаси билан куч синашади. Ҳуқуқшунослар дастлабки учрашувда Олмазор тумани ҳокимлигидаги ҳамкасбларимиздан 3:0 ҳисобида устун келишганди.

Мазкур ўйин 9 ноябрь куни соат 9.00 да бошланади.

Манба: www.yashnobodnews.uz