ЯШНОБОДЛИК МУАЙ-ТАЙ УСТАЛАРИ ҒАЛАБАСИ

Яқинда Шаҳрисабз шаҳрида спортнинг муай-тай тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада яшнободлик уч нафар спортчи пойтахтимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Эътиборлиси, кескин ва шиддатли кечган баҳслар якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгаши раис ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси Жалолиддин Шамуратов 86 кг вазн тоифасида бош совринга сазовор бўлди.

Шунингдек, туманимиз вакилларидан Ҳусан Ақилбеков шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олган бўлса, Жавлонбек Шамуратов эса ўз вазн тоифасида кумуш медаль билан тақдирланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz