ЯШНОБОДЛИК ПОЛВОН — ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Яқинда юнон-рум ва эркин кураши бўйича Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтган йирик халқаро турнирда ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишди.

Жумладан, нуфузли мусобақада Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежи иккинчи босқич ўқувчиси Аброрбек Нурмуҳаммедов юнон-рум кураши бўйича ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz