“ЯШНОБОД”НИНГ САФАРДАГИ МУҲИМ ҒАЛАБАСИ

Футбол бўйича Ўзбекистон йигирма саккизинчи миллий чемпионати ПРО лигаси дебютанти “Яшнобод” футболчилари 26-турда сафарда “Локомотив-БФК” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув голларга бой бўлди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда яшнободликлар вакили Муҳаммад Лазиз Омоналиев рақиб дарвозасини уч бора ишғол этиб, “хет-трик” муаллифи бўлган бўлса, ёш ва умидли ҳужумчи Рустамхон Азимов ўз жамоасининг тўртинчи голини киритди — 3:4.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

“ЛОКОМОТИВ-БФК” — “ЯШНОБОД” — 3:4 (2:1)

Голлар: Рустамхон Азимов, 34 (0:1), Юсуф Шоимов, 41 (1:1), Иброҳимжон Қодиралиев, 44 (2:1), Муҳаммад Абдулазиз Омоналиев, 55-пенальтидан (2:2), Иброҳимжон Қодиралиев, 67 (3:2),  Муҳаммад Абдулазиз Омоналиев, 75 (3:3), Муҳаммад Абдулазиз Омоналиев, 77 (3:4).

Тақвимга кўра, Азизжон Файзиев шогирдлари энди навбатдаги турда пойтахтнинг яна бир жамоаси “Чиғатой” меҳмони бўлишади. Бу ўйин 5 ноябрь куни соат 15.00 да бошланади.

Манба: www.yashnobodnews.uz