“ЯШНОБОД” ЖАМОАСИ ИЛК УЧРАШУВДА “АНДИЖОН-2” БИЛАН ЎЙНАЙДИ

Хабарингиз бор, ўтган йили пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Яшнобод» футбол клуби ташкил этилганди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигасида муваффақиятли қатнашиб, Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Про лигасига йўлланмани қўлга киритди. Энди яшнободликлар амалдаги мавсумни Про лиганинг “В” гуруҳида ўтказади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида янги мавсум учун қуръа ташланди. Унга кўра, баҳсларда мамлакатимизнинг ўн олти футбол жамоаси саккизтадан икки минтақага бўлинган ҳолда курашга киришадилар. “Яшнобод” футболчилари мусобақанинг Шарқий минтақасида “Бунёдкор-2”, “Рубин” (Тошкент вилояти), “Турон” (Яйпан), “Раш-Милк” (Шаҳрихон), “Чиғатой” (Тошкент), “Андижон-2”, “Локомотив-БФК” (Тошкент) жамоалари билан ғолиблик учун кураш олиб боришади. Тўрт даврали тизим асосида кечадиган учрашувлар якунига кўра, Шарқий ва Ғарбий минтақаларнинг кучли иккитадан жамоаси “плей-офф” босқичига йўлланма олади. Ярим финал ва финалга тенглаштирилган “плей-офф” учрашувларида ғолиб чиққан жамоа эса кейинги мавсумда Про лиганинг “А” гуруҳида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот учун айтиш керакки, мусобақанинг Ғарбий минтақасида “Ғиждувон”, “Зомин”, “Орол”, “Зарангари”, “Янгиер”, “Иттифоқ-Навоий”, “Зирабулоқ”, “Иттифоқ-Бухоро” ўзаро куч синашадилар.

Қуръага кўра, “Яшнобод” жамоаси дастлабки турда ўз майдонида “Андижон-2” футболчилари билан ўйнайдиган бўлди. Учрашув пойтахтимиздаги “Яккасарой” (собиқ “Текистильщик”) спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин 11 апрель куни соат 16.00 да бошланади.

Қуйида Шарқий минтақанинг дастлабки тўрт турида майдонга тушадиган жуфтликларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1-тур, 11 апрель (пайшанба)

Турон – Локомотив-БФК

Раш-Милк – Бунёдкор-2

Яшнобод – Андижон-2

Чиғатой – Рубин

  2тур, 16 апрель (сешанба)

Локомотив-БФК – Рубин

Андижон-2 – Чиғатой

Бунёдкор-2 – Яшнобод

Турон – Раш-Милк

 3тур, 23 апрель (сешанба)

Раш-Милк – Локомотив-БФК

Яшнобод – Турон

Чиғатой – Бунёдкор-2

Рубин – Андижон-2

4тур, 27 апрель (шанба)

Локомотив-БФК – Андижон-2

Бунёдкор-2 – Рубин

Турон – Чиғатой

Раш-Милк – Яшнобод

Манба: www.yashnobodnews.uz