Яшнобод туманидаги ҳар бир лойиҳа туман ҳокимлиги эътиборида

Яшнобод туман ҳокими Х. Тиллашайхов “Arena Int. Setra Chemical” MЧЖ томонидан ўз ичига автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, автомобилларни ювиш шаҳобчаси, автосервис ва бизнес марказни оладиган мажмуадаги қурилиш ишлари билан танишди. Объектда ишлар қизғин кетмоқда. Лойиҳа ташаббускорлари сентябрь ойидан мижозларга хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Ҳоким аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш объекти атрофини замонавий кўринишга келтириш ва кўкаламзорлаштиришни таклиф қилди. Бунда пиёдалар ва велосипед йўлаклари учун алоҳида чизиқлар билан ажратилади ва замонавий LED чироқлари билан жиҳозланган ёритиш устунлари ўрнатилади. Шунингдек, объект ёнидаги ер усти метро линияси остини “Arena Int. Setra Chemical” MЧЖга бириктириб, намунавий яҳлит лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарига тегишли кўрсатмалар берилди.