Яшнобод туманида жиноятчиликка қарши тадбир ўтказилди

Яшнобод туманида жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолини фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан асраш ва ўғрилик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш мақсадида Яшнобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Иштирокчиларга фирибгарларнинг ишлаш услублари тўғрисида маълумотлар берилиб, шахсий маълумотларни бегона шахсларга тақдим қилмаслик лозимлиги таъкидлаб ўтилди.