Яшнобод туманида янги дам олиш маскани аҳоли хизматида

Жорий йилнинг февраль ойида Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” саройининг реконструкция ишлари бошлаб юборилганди.

Орадан кўп вақт ўтмай бу ҳаракатлар илк мевасини берди. Сарой атрофидаги ҳудуд гўзал бир масканга айлантирилди.

Бугун мазкур аллеянинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қатнашиб, Яшнобод туманида мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

Туман аҳолиси авваллари бу жойлар анча хароб бўлиб ётгани, энди эса дилни қувонтирадиган гўшага айланганини эътироф этишди.

Аллея кенг қамровли лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, унинг иккинчи босқичига “Авиасозлар” саройини тўлиқ реконструкция қилиниши билан якун ясалади.