ЯШНОБОД ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг 24 декабрида Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтган. Унда номзодлар орасидан сараланган 30 нафар фуқаро Яшнобод туман Кенгашига депутат сайланган эди.

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик тизимидаги ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳаллалари оқсоқоллари ва депутатлар қатнашди.

Тадбирни Яшнобод туман сайлов округи раиси Ж.Ризаев очди ва олиб борди.

Сессияда сайловда ғолиб чиққан депутатларга гувоҳнома ва депутатлик нишонлари тантанали равишда топширилди.

Кун тартибига кўра, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши биринчи сессиясида еттита масала кўриб чиқилди. Жумладан, депутатлар бир овоздан туман ҳокими ва депутат Дилмурод Турдиевни Яшнобод туман Кенгаши раиси этиб сайлашди.

Шунингдек, йиғилишда депутатлар томонидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши Регламенти, доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz