Яшнобод туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов тумандаги инвестицион лойиҳалар билан танишди

Х.Тиллашайхов россиялик ҳамкорлар билан ташкил этилган “Premium Uzbekistan” қўшма қорхонасида бўлди. Бу корхона юқори сифатли спиртли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айни вақтда бу ерда асосий қурилиш ишлари якунланган.

Ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш лозим. Ҳоким корхона раҳбариятини қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ечими юзасидан ўринбосарларига тегишли кўрсатмалар берди. Камчиликларни кўрсатиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек  ҳоким “Orient logistics center” қўшма корхонасининг янги замон талаблари асосида қурилаётган биносини кўздан кечирди. Бу ерда транспорт ва логистика хизматларини ташкил этиш учун барча қулайликлар яратилади.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида юзлаб янги иш ўринлари яратилиб, Ўзбекистон Республикасида кўрсатилаётган логистика хизматлари янада такомиллашади. Туман ҳокими лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун тавсияларини берди.

Шу билан бирга Х. Тиллашайхов янги тўрт юлдузли меҳмонхона ва дори – дармон воситаларини ишлаб чиқарадиган корхона қурилиш ишлари билан танишди.