Ҳадемай, юртимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни кенг тантана қилинади.
Шу муносабат билан “Аёл борки — олам мунаввар!” шиори остида туманда маданий ва маърифий байрам тадбири уюштирилиши режалаштирилган.
Байрамда туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бекалари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган хотин-қизлар учун дастурхон ёзилади.
Ушбу байрамни ўтказиш учун Яшнобод туман ҳокимлиги тўйхоналар ўртасида танлов эълон қилади. Тантанани юқори савияда ташкил этиш учун мўлжалланган маблағ миқдори — 10450000 (ўн миллион тўрт юз эллик минг) сўм.
Мурожаат учун телефон — 03712839828.
Манба: www.yashnobodnews.uz