“ЯШНОБОД” ФУТБОЛЧИЛАРИ МАВСУМГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРЛАНИШМОҚДА

Ҳадемай, футбол бўйича футбол бўйича Тошкент шаҳар иккинчи лига учрашувларига старт берилади. Бу йилги мавсумда “Яшнобод” футбол клуби аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этишни режалаштиришган.
Айни пайтда Яшнобод туман ҳокимлиги ва хомийлар жамоа аъзоларининг мусобақага пухта ҳозирлик кўришлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беришмоқда. Азиз Файзиев бошчилигида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бораётган яшнободликлар ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларни кўрикдан ўтказишяпти.
Куни кеча “Яшнобод” жамоаси пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани “Олимпик” футболчилари билан куч синашди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси сунъий қопламали майдонида кечган мазкур баҳсда яшнободликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бу йилги мавсумда “Яшнобод” футболчилари уй учрашувларини “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтказишади. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан келгусида Тузел мавзесида барпо этиладиган замонавий стадионни лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган.

Манба: www.yashnobodnews.uz