Қарздор отага ҳукм ўқилди

МИБнинг Яшнобод туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 29.03.2016 йилдаги С-1-186/16-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Кулдашевдан ундирувчи Н.Кулдашева фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун ½ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.

Қарздор отанинг  алиментдан бўлган қарздорлиги  2019 йил феврал ойидан 2020 йилнинг 01 сентябрь ойи ҳолатига  42 млн. 988 минг. 967 сўмга етган. Лекин қарздор МИБ туман бўлими томонидан огоҳлантиришларга қарамай 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини  тўламай келган.

Яшнобод туман Маъмурий суди томонидан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинлангандан сўнг ҳам алиментчи ота тўғри хулоса чиқармаган.

Юқоридагиларга кўра, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси, 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди ҳукмига кўра, озодликдан маҳрум қилинган.