ҚОРАСУВ КАНАЛИ АТРОФИ ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида маҳалла, кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу кунларда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали атрофларида олиб борилаётган ишлар фикримиз далилидир.

Туман ҳокимлиги ва ободонлаштириш идораси саъй-ҳаракати билан йиллар давомида йиғилиб қолган чиқиндилар тозаланди, ноқонуний барпо этилган гараж ва бошқа иморатлар бузилиб, атроф саранжом-саришта қилинди.

 

Айниқса, туман прокурори Олимжон Азимов раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Айни чоғда Қорасув канали атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорташтириш ишлари жадал олиб бориляпти.

Манба: www.yashnobodnews.uz