ҲАР БИР МУРОЖААТ — ЭЪТИБОРДА!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг сайёр қабулида “Гўзал” маҳалласи аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммолар хусусида мурожаат қилишганди.

Жумладан, унда маҳалладаги иккита кўчада ичимлик суви ҳамда канализация бўйича муаммолар мавжудлиги таъкидланган. Орадан кўп ўтмай, туман раҳбари мавжуд муаммоларни бартараф этишни ўз назоратига олди ва мазкур ҳудудда амалий ишлар бошлаб юборилди.

Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан тузилган махсус гуруҳлар “Гўзал” маҳалласи ички йўлларига ичимлик суви ҳамда канализация қувурларини ётқизишмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz