Ҳеч бир муаммо эътиборсиз қолмайди

13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бу борада пойтахтимизнинг Яшнобод туманида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов Ал-Бухорий маҳалла фуқаролар йиғини идорасида ҳоким ўринбосарлари, тармоқлар раҳбарлари билан мулоқот ўтказиб, ҳудудда қилиниши лозим бўлган ишлар режасини белгилаб олдилар.

Жумладан, тумани ҳокими раҳбарлигида пандемия даврида 1-сектор тасарруфидаги мавжуд ўн тўққизта маҳалланинг ҳар бирида уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар фаолияти, уларда куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бошлаб юборилди. Бунда дастлабки манзил — Ал-Бухорий маҳалласи бўлди.

 


Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ал-Бухорий маҳалласида кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож сифатида 17 оила рўйхатга олинган бўлиб, улар учун пластик карточкалар очилган ҳамда ҳар бирига ойига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши белгиланган.

Ўрганишлар доирасида мазкур амалга оширилаётган ишларни мунтазам назорат қилиб бориш, манзиллилиги ва очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида шахсан туман раҳбари Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида мутасаддилар ҳар бир оила шароити билан ҳам яқиндан танишмоқда.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати