ҲОКИМ ТАШАББУСИ БИЛАН БИТИРУВЧИЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан 30-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчиларидан уч нафари — Камрон Азизов, Ботир Эргашев, Диана Ярановалар ўз доимий иш жойига эга бўлди.

Энди бу йигит-қизлар Бектемир туманида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “TEXNO CONTINENTAL” хорижий корхонасида халқимиз учун замонавий маиший техникалар ишлаб чиқаришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Куни кеча Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан мазкур корхона расмийлар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz