Ҳоким ёш спортчилар билан учрашди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим беш ташаббус доирасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган йили туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов саъй-ҳаракатлари билан “Яшнобод ёшлари” муай-тай спорт клуби ташкил этилганди. Туман ҳокимлиги спорт клубида ёшларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни муҳайё этиб берди.

Қисқа давр ичида ёш муай-тайчилар нафақат шаҳар, балки мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муносиб натижаларни қўлга кирита бошладилар.

Куни кеча туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ёш спортчилар билан учрашиб, уларнинг эришаётган ютуқлари, муаммолари ҳамда келгуси режалари билан қизиқди.

Эътиборлиси, яшнободлик бир гуруҳ иқтидорли ёш спортчилар шу йилнинг март ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Айни пайтда туман ҳокимлиги томонидан уларнинг мазкур нуфузли мусобақада муваффақиятли қатнашишлари учун етарли шароитлар яратилмоқда.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz