16 ноябрь – «Халқаро бағрикенглик куни»

БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонлаб келинади. Ўзбекистонда ҳам ушбу санани нишонлаш яхши анъанага айланган.

Бугунги кунда мамлакатимизда тинчлик, осойишталик беғубор осмон, мунаввар кунларимизнинг қадр қиммати, аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб кетди. Бундай тинч осуда ҳаётнинг қадрига етайлик.

Учтепада «Ёшлар ойлиги» давомида ўтказиладиган бугунги тадбирларда мамлакатда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 140 га яқин миллий-маданий марказлар фаолияти, уларнинг ўз она тили, миллати тарихи, қадриятлари ва маданиятини ўрганиш борасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлар тўғрисида ҳам алоҳида таъкидланади.