Ҳаё ва иффат, вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар аримайди.
Яна бир неча кундан сўнг, юртимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни нишонланади. Айни кунларда барча жойларда бўлгани каби Яшнобод туманидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам болажонларимиз онажонлар байрамини кўтаринки кайфиятда байрам қилишмоқда.
Бугун тумандаги “Лайлакча” номли 425-мактабгача таълим муассасасидаги гуруҳларда тарбияланаётган ўғил-қизлар ўз онажонлари, бувижонларини боғчага таклиф этишди. Улар ижросида оналарни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.
Манба: www.yashnobodnews.uz