ARTIUM TRADE CENTRE ЯШНОБОД ЧИРОЙИГА ЧИРОЙ ҚЎШАДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида янги ARTIUM TRADE CENTRE савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Туманнинг Махтумқули кўчасида иш бошлаган мажмуада  аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида замонавий меъморлик йўналишида қурилган бўлиб, сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланган. Мазкур иншоот ўзида кийим-кечак, парфюмерия, болалар кийим-кечаклари, маиший техника жиҳозлари билан савдо қиладиган  дўконлар ҳамда овқатланиш бўлимларидан иборат.

Эътиборли жиҳати, савдо мажмуаси ишга тушгандан сўнг республика бюджетига ҳар чоракда  500,0 млн сўм солиқлар  тушуми тушиши кутилмоқда.

ARTIUM TRADE CENTRE савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросимида Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов иштирок этди ва сўзга чиқди. Ўз сўзида замонавий янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси яшнободликлар учун бир қатор қулайлик яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Келгусида мазкур ҳудудда замонавий ўн бир қаватли бизнес маркази ва меҳмонхона мажмуаси барпо этилишини билдирди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, бу ерда қад ростлаган кўркам савдо ва маиший хизмат кщрсатиш шохобчасида 100 та янги иш ўрни барпо этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz