Давлат мадҳияси

“Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИ Сессиясида қабул қилинган.
Давлат мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб, мусиқасини эса бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов ёзган.

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақорат:
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод!

Нақорат:
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!