Тошкент метрополитени 40 ёшда

«Ўзбекистон темир йўллари» актсиядорлик жамияти «Темирйўлчилар» марказий маданият саройида Тошкент метрополитени қуриб фойдаланишга топширилганига 40 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа ходимлари, журналистлар иштирок этди.

«Ўзбекистон темир йўллари» актсиядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари, «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бошлиғи О.Худойқулов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёэв раҳнамолигида транспорт соҳаси, жумладан, метрополитенни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бундан 40 йил аввал кўҳна Тошкент ривожланган замонавий шаҳарлар қаторидан ўрин эгаллади. Мураккаб даврда республика раҳбарияти, хусусан, буюк давлат арбоби Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан Ўрта Осийода ягона Тошкент метрополитени бунйод этилди. Кўп йиллик машаққатли меҳнат самарасида 1977 йилнинг 7 ноябрь куни биринчи метро қатъий жадвал бўйича ҳаракатлана бошлади.

Мамлакатимиз транспорт тизимида муҳим ўрин тутадиган Тошкент метрополитени қулайликлар яратиш, йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда. Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади. Метрополитен 29 бекатдан иборат. Ушбу транспорт хизматидан кунига 200 мингга яқин йўловчи фойдаланади.

– Тошкент метрополитенини нафақат қулай ва ишончли транспорт, балки бетакрор санъат асари даражасида қурилган нафис ва кўркам, ораста ва шинам эр ости қасри дейиш мумкин, – дейди «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси Чилонзор электродепоси фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандиси Мавлуда Асомова. – Ўзим гувоҳман, Ўзбекистонга келган хорижлик меҳмонлар Тошкент метрополитенининг жозибаси ва чиройидан ҳайратга тушишади.

Мутахассислар маълумотига кўра, ўтган муддат давомида 4 миллиарддан зийод йўловчига хизмат кўрсатилди. Тошкент метрополитени бекатларини лойиҳалашда энг малакали архитекторлар, рассом ва меъморлар иштирок этган. Мустақиллик йилларида метрополитен чиройли ташқи ва ички дизайн, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган вагонлар билан таъминланмоқда. Бу борада Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида метро вагонларини капитал таъмирлаш, қайта тиклаш, уларнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш ишлари самарали амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш керак.

Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, пойтахтимизнинг келгуси ривожланишини инобатга олиб, Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳаси, Сергели линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида эр усти ҳалқа метро линияси барпо этиш бўйича бунйодкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, юқори сифатда барпо этилаётган Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли равишда эр устида ҳаракатланади. Метро шаҳарнинг ривожланиш режалари, йўловчилар оқими, турар жой мавзелари, ишлаб чиқариш, савдо ва дам олиш масканлари жойлашуви, муҳандислик-геологик шароитларни инобатга олган ҳолда қурилмоқда. Йўналиш тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Айни пайтда Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳрида эр усти халқа метро линиясини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳа бўйича бунйод этиладиган метронинг умумий узунлиги 54 километр бўлиб, унинг 51 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади. 2 километри эр устида қурилади. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиб, 2020 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Тадбирда кўп йиллик меҳнат фаолияти ва илғор тажрибаси билан намуна бўлаётган бир гуруҳ метрополитен ходимлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланди.

Таниқли санъаткорлар ижросида контсерт дастури намойиш этилди.

Нурилло Насриэв, ЎзА

23.11.2017