Яшнобод тумани

Яшнобод тумани – ҳокимияти (Фарғона йўли кўч 21) – Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1968 йилда ташкил қилинган. Туман Амир Темур хиёбони ва Истиқбол кўчаси бўйлаб Фарғона йўли кўчасигача, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Оҳангарон йўлидан Паркент кўч.гача давом этади. Майдайдони 3,37 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор майдони 615 гектар. Аҳолиси 231,9 минг киши (2018). Кўчалар сони 356 та. Асосийлари: Истиқлол, Тараққиёт, Фарғона йўли, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Жарқўрғон, Ашрафий ва Оҳангарон. Яшнобод туманида 58 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 2769 та корхона ва ташкилот, 2169 кичик корхона ва микрофирма, 266 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Подъёмник», «Ўзэнерготаъмир», «Тошкентвино», «Ғалла-Алтег», «Ўзбек қоғози», «Ўзбекистон шампани», «Тошдонмаҳсулот», «Тошкентгуруч» АЖ, «Фарм Гласс» ҚК ва б. қурилиш ташкилотлари; т.й. транспорти корхоналари – тепловоз ва вагон деполари, Т. юк ортиш-тушириш т.й. станцияси бор. Шунингдек, туманда 78 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган. Кейинги йилларда ташкил қилинган «Фарм Гласс» Ўзбекистон-Британия, «Туфин» Ўзбекистон-Исроил, «Лок-Колор-Синтез» Ўзбекистон-Швейтсария, «Хобас-Тапо» Ўзбекистон-Германия-Швейтсария, «НWА» -Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси ФА Президиуми, 3 и.т. институти, 28 умумий таълим мактаби, 41 мактабгача тарбия ва 2 боғча-мактаб муассасаси, 5 мусиқа мактаби, 3 ихтисослашган мактаб-интернат, 5 касб-ҳунар коллежи, 2 лицей, бизнес мактаби бор. 9 касалхона, 30 поликлиника ва амбулатория муассасаси, 1 кон қуйиш ст-яси фаолият кўрсатади. Аҳолига 58 савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 176 улгуржи савдо корхонаси, 3 бозор, 361 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилади. 10 жамоат кутубхонаси, 2 кинотеатр, 2 маданият саройи, 3 маданият уйи, дам олиш зонаси, 1 стадион, 46 спорт зали, 2 бассейн, 116 спорт майдончаси бор. Тумандаги 19-а.да қурилган Тошкент давлат стоматология институти (илгариги кадет корпуси), Рим-католик черкови (Польша костели биноси, 1914— 17 й.лар) республика аҳамиятидаги меъморий йодгорликлардир. Туман ҳудудида Франция, Туркия, Хитой, Индонезия, Украина, Япония давлатлари элчихоналари ва Корейс миллий маркази жойлашган.