Жорий йилнинг 25 июнь куни «Корея маданият маркази» биносида Яшнобод тумани умумтаълим мактаб ўқувчилари билан «Сектор рахбарлари ва битирувчи ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида Яшнобод туманидаги 33 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3123 нафар йигит-қизлари муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди.

Битирувчиларнинг 69 нафари олтин ва 2 нафари кумуш медалга сазовор бўлдилар.

Тадбирда иштирок этган туман ҳоким Б. Рахманкулов бугун мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида навқирон авлод камолоти йўлида беқиёс имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлар экан, йигит-қизларни бу имкониятларни қўлдан бой бермасликка чақирди, умрнинг ёшлик фасли ўқиб-изланиш, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топиш учун энг қулай фурсат эканини қайд этди.

Битирувчи ёшларимиз вакиллари ҳам сўзга чиқиб, орзу-истаклари, режалари ва мақсадлари ҳақида гапирдилар.

\