Хабарингиз бор, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар ойнинг 17 санаси «Китобхон оналар куни» этиб белгиланган. Бугун Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман миқёсида «Китобхон оналар» маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.
Маҳалладаги хотин-қизларни китобхонликка чорлаш мақсадида тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Равшан Исоқов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Яшнобод туман бўлинмаси бош мутахассиси, шоир Сафар Оллоёр ўз ижодларидан намуналар ўқишди.
Шунингдек, тадбир давомида хотин-қизлар ўртасида китобхонлик бўйича беллашув ўтказилиб, фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва китоблар жамланмаси туҳфа этилди. Бадиий чиқишлар, китоб кўргазмаси эса маърифий-маданий тадбирга мазмун бағишлади.