Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Иззат” кўчасида “Аziya Xous Favorit” МЧЖдан уй сотиб олиб алданган фуқаролар кадастр олди-сотди шартномаси олиш учун келганларида ҳокимият вакили электр ҳисоблагич ўрнатилмагани ва фуқаролар яшамаган бўлса-да электр энергияси учун тўлов қилишини талаб қилаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди.
Яшнобод туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Яшнобод тумани хокимлиги томонидан “Аziya Xous” МЧЖ билан шартнома тузиб уй харид қилган 4,5,7-уй фуқаролари, 2024 йил 7 май куни Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган нoтариал идорага бориб кадастр ҳужжатларини расмийлаштириши мумкинлиги билдирилган. Кадастр ҳужжатини олиш учун нотариал идора фуқароларга, коммунал соҳага тегишли ташкилолатлардан маълумот олиб келиши сўралган, шундан сўнг туман ҳокимлиги вакили томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган, электр тармоғи учун вужудга келган 2 млн. 332 минг сўмни нореал ёки реал қарздорлигини аниқлаш учун туман Электр тармоқлари корхонасига ташриф буюриб билиши мумкинлиги билдирилган. Шунингдек, ушбу вужудга келган қарздорлик реал қарздорлик бўлиб фуқаролардан пул ундириш учун хеч қандай ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаган. Аксарият фуқаролар туман ҳокимлиги вакилига ёлғон кўрсатмалар бериб, айнан ўзлари сотиб олган уйларда ҳали ҳеч ким истиқомат қилмай келганлигини билдирган, аммо ўрганиш жараёнида, ушбу фуқароларнинг кўп қисми хонадонларга кириб яшаётганлиги, айрим уй эгалари таъмирлаш ишлари олиб бораётганлиги ҳамда таъмирлаш ишлари тугатилиб, яшаш учун тайёр эканлиги аниқланди.
Шундан сўнг, 2024 йил 7 май куни бўлиб ўтган ҳолатдан сўнг, ушбу фуқаролар туман ҳокимлигига таклиф қилиниб, шаҳсан туман раҳбари бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда юзага келган муаммолар фуқаролар билан биргаликда кўриб чиқилди ва ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўрилди