Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани «Ватандош» МФЙ раиси Ш.Маъсумова ногирон набираси бор фуқарога бир йилдан бери яратилган имтиёзлардан фойдаланишига тўсқинлик қилиб келаётгани ҳақида хабар тарқалди
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Яшнобод тумани,»Ватандош» МФЙ раиси Ш.Ш.Масумова 1962 йилда Тошкент шахрида туғилган Ахмедова Марҳамат Раҳмоновнанинг барча ташкилотларга,кенг ижтимоий тармоқларга қилган мурожаатларига жавобан куйидагиларни маълум қилади.
Фуқаро М.Р.Аҳмедова Яшнобод тумани, Тузель-2 мавзеси, 2-уй, 34-хонадоннинг эгаси ва шу хонадонда яшайди. 2022 йил октябрь ойидан бошлаб фуқаро М.Р.Аҳмедова ногирон набирам бор, нафақам 500 000 минг сўм, ёрдам беринглар, мени «Темир дафтар»га киритинглар, катта набирам А.М.Абдуллаевни лицейга тўловини тулаб беринглар деб тўхтовсиз мурожаат қилиб келган.
2022 йил бошидаги хатловда қизи Абдуллаева Азиза «Аёллар дафтарига шу манзилдан, яъни онасини уйидан Тузель-2, 2-уй, 34-хонадондан киритилиб, 31 май куни 1.080.000 сўм моддий ёрдам берилган. 2022 йил йил август ойида ногирон набираси Нигинабону Абдуллаева ушбу манзилдан «Темир дафтар»га киритилиб 107 005 000 (бир юз етти миллион беш минг) сўмлик Ўпка массажи учун нимча, Креон дори воситаси ва ингалятор олиб берилган.(барча ҳужжатлар мавжуд)
Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилги 250-қарорига асосан фуқаро М.Р.Аҳмедова дафтарга киритилмаган.
Абдуллаева Азиза 2023 йил бошида онамнинг уйида Тузель-2, 2-уй, 34-хонадонда оилам билан яшайман деб мурожаатидан сўнг «Аёллар дафтар»ининг 4-босқичи,1-тоифа (ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар)га киритилган. Қизи А.А.Абдуллаеванинг турмуш ўртоғи 1983 йилда тугилган Абдуллаев Муродулла Шукуруллаевич ҳам 06.10.2022 йил пробация ҳисобига шу манзилдан киритилиб, тегишли ҳужжатлар ҳам шу манзилдан тўлдирилган. Қизи А.Абдуллаева шахсан шу манзилда оиласи билан яшашини, уйи йўқлигини айтиб, М.Ш.Абдуллаевнинг пробация рўйхатини «Ватандош» МФЙ, Тузель-2, 2-уй, 34-хонадонга кўчирилган. Абдуллаев Муродуллага 2-уй уйбошчиси М.Т.Айходжаев мураббий қилиб бириктирилган. (барча ҳужжатларнинг нусхаси мавжуд)
2023 йил бошидаги хатловда Аҳмедова Марҳамат Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654-қарорига асосан «Темир дафтар»га киритилмаган. Сабаби 19.10.2022 йил кадастр рақами 10:04:05:02:01:5229:0001:050 бўлган Яшнобод тумани,Тузель-1 даҳаси, 53-уйнинг, 50-хонадонини шахсан ўз номига сотиб олган ва яна М.Р.Аҳмедова яшаб турган Тузель-2, 2-уй, 34-хонадони мавжуд.
Фуқаро М.Р.Аҳмедованинг номида 2 та уйи борлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилги 654-сонли қарорига асосан «Ватандош» МФЙ ходимлари томонидан мезонга тўғри келмаслиги тушунтирилган. Лекин фуқаро М.Р.Аҳмедованинг қарилик нафақаси камлига сабабли «Ватандош» МФЙда тузилган «қизил сигнал» варақасига киритилиб, хомийлик ёрдамлари яъни озиқ-овқат жамланмаси йўналтирилиб турилади.
2024 йил хатлов жараёнида М.Р.Аҳмедованинг шахсан ўзи ва қизи А.А.Абдуллаеванинг худжатларини олиб «Тузель» МФЙ га «Аёллар дафтари» га киритилган. 2023 йилнинг апрель ойидан бошлаб қизи Азиза Абдуллаева холасининг номига олинган лекин асли ўзиники бўлган Тузель-1, 53-уй, 36-хонадонда яшаб келмоқда